Пандемия шароитида ОТМларда контракт миқдори камайтириладими?
Бу қизиқ
−
09 Июль 2020
10004Бутун дунда давом этаётган коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқироздан келиб чиқиб, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларининг контракт миқдори камайтириладими? Бугун, 9 июль куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган брифингда ушбу савол билан Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидовга юзланилди.
“Контракт миқдорида ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Бу меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғланган. Бу миқдор ўз-ўзидан ўзгармайди. Ҳозирги базавий контракт миқдори шартли равишда қўйилган. Бу таълим харажатларини қопламайди”, дейди Иномжон Мажидов.
Вазирнинг қайд этишича, аслида айрим ОТМлар аллақачон контракт миқдорини ошириши керак, аммо улар мавжуд шароитдан келиб чиқиб бундай қарор қабул қилишни кечиктирмоқда.
“Ўзини ўзи молиялаштирадиган олий таълим муассасалари аслида харажатларга мувофиқ бу тўловларни ошириши керак эди. Лекин улар ҳам контракт миқдорларини ўзгартирмасликка қарор қилишди”, дейди вазир.
LiveБарчаси