ОТМ тарбия маскани эмас. Талаба фақат билим олиш учун келиши лозим — Алишер Қодиров

Жамият 5490
image
-

Ўзбекистонда талаба олий таълим муассасасига фақатгина билим олиш учун бориши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров Бухоро давлат университетига ташрифи чоғида шундай фикр билдирди.

“Олий таълим тарбия маскани эмас, бу жараёндан узилиши керак. Талаба олийгоҳга фақат билим олиши учун келиши лозим. Яъни, олий таълимда фақат етук мутахассис тайёрланадиган муҳит яратилиши керак”, дея таъкидлади Алишер Қодиров.

Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кўра, Парламент аъзолари бу ерда cенатор Абира Ҳусейнова ҳамда олийгоҳ раҳбарияти билан учрашиб, сўнгги йилларда таълимда бўлаётган ўзгаришлар, малакали мутахассислар тайёрлаш, талабаларни ётоқхона билан таъминлашдаги муаммолар, уларнинг ечимлари бўйича ўзаро фикр алмашган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 230
Рейтинг: 3
t
×