ОТБ Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг янги 5 йиллик стратегиясини тасдиқлади

Олам

image

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон учун янги беш йиллик давлат билан ҳамкорликнинг стратегиясини (ДҲС) қабул қилди. Янги стратегия 2019-2023 йилларга мўлжалланган. Дастур Ҳукуматнинг янада кенг қамровли иқтисодиёт ва бозор тизимига ўтишига ҳамкорлик қилиши учун тегишли ислоҳотлар ўтказишни назарда тутади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида эълон қилинган баёнотда айтилган.

ОТБ Ўзбекистонда иқтисодий кўтарилиш кузатилаётган бўлса-да, мамлакат жиддий муаммолар билан юзма-юз келаётгани таъкидлаган. Ёшлар орасида ишсизликнинг ортиши, сифатли иш ўринлари яратиш, хусусий секторни ривожлантириш, давлат инфратузилмасини яхшилаш ҳамда мамлакатнинг транспорт, савдо ва Марказий Осиё минтақасида ҳамкорликнинг хаби сифатидаги аҳамиятини ошириш масалалари шулар жумласидан.

Янги ДҲС доирасида ОТБ Ҳукуматнинг аҳоли турмуш даражасини ошириш ва сифатли иш ўринлари яратиш бўйича узоқ муддатли лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди. ОТБнинг банк операциялари Ўзбекистонда хусусий секторни ривожлантириш, иқтисодий ва ижтимоий тенгсизликни қисқартириш ҳамда минтақавий ҳамкорлик ва интеграцияни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

ОТБ Тошкентдан ташқаридаги шаҳарлар ва қишлоқларда кичик бизнес, хусусан, аёллар раҳбарлигидаги тадбиркорликнинг молиявий ресурслардан фойдаланиш имконини кенгайтириш орқали уларни ривожлантиришга ёрдам беради.

Ўзбекистон 1995 йилда ОТБга қўшилгандан бери умумий қиймати 7,7 млрд доллрга тенг бўлган 72 та қарз олган.

ОТБ 1966 йилда ташкил этилган. Унга 68 мамлакат аъзо. Шундан 49 таси минтақада жойлашган. ОТБ Осиё-Тинч окани минтақасида кенг кўламли ривожланишни қўллаб-қувватлаб келади. 2018 йилда ташкилот 21,6 млрд долларга тенг  янги қарз ва грантларни ажратди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ОТБ стратегия

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг