Отасининг машинасини ҳужжатларсиз ҳайдаган йигитча бир кишининг ўлимига сабаб бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 24 май куни соат 17:30 да Хива тумани “Оқ кўл” маҳалласидан ўтган 4Р-157А-сонли автомобиль йўлининг 15 километрида бир кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Ҳайдовчи 18 ёшли Б.С. автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларисиз отаси О.Х.га тегишли бўлган Laсetti русумли автомашинани бошқариб бораётиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 35 ёшли Б.В. бошқарувидаги Damas русумли автомашина билан тўқнашган.

Натижада Damas русумли автомашинаси ҳайдовчиси Б.В ҳамда йўловчилар 19 ёшли О.Ж. ва 32 ёшли И.Х. тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган, О.Ж.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Хива тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов харакатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Хива

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг