Отабек Умаров туркиялик таниқли ошпазга совға йўллади (видео)
Жамият
−
29 Декабрь 2020
29593Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти – Марказий Осиё ММА Конфедерацияси раҳбари Отабек Умаров таниқли турк ошпази Бурак Ўздемирга совға юборди. Бу ҳақда ошпаз ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.
Отабек Умаров Бурак Ўздемир Дубайда ўзининг ресторанини очгани муносабати билан Ўзбекистоннинг қуруқ ва ҳўл меваларини тортиқ қилган.
Ресторан очилишида Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдан ибн Муҳаммад ал-Мактум, футболчи Криштиану Роналду, актёр Стивен Сигал каби дунёга машҳур шахслар ҳам қатнашган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 25 декабрь куни дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифа Бурак Ўздемир суратига бурканди. Одатда Дубайдаги ушбу ҳашатли иморат алоҳида шахслар эмас, давлатлар байроғига бурканарди.
Маълумотларга кўра, аввалроқ ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг рафиқаси Жоржина Родригеснинг ўзбекча чопони ҳам Отабек Умаров томонидан совға қилинган.
Ҳадяларни топшириш учун Отабек Умаровнинг вакили Умиджон Мавланов Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига борган.
Аввалроқ, Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзбек чопонида тургани тасвирланган сурат жойлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь