Фото: Роналду ва унинг турмуш ўртоғи ўзбек чопонида кўриниш берди
Спорт
−
27 Декабрь 2020
54728Португалия терма жамоаси ва Италиянинг “Ювентус клуби форварди Криштиану Роналдунинг турмуш ўртоғи Жоржина Родригес ўзининг Instagram’даги саҳифасига ўзбекистонликларнинг миллий кийими бўлган чопонда тушган суратини жойлади. Шундан сўнг Роналдунинг ўзи ҳам ўзбек миллий чопонини кийиб кўришга қарор қилган.
“Ўзбекистондан меҳр билан тайёрланган қўл меҳнати”, дея чопоннинг Ўзбекистондан келтирилишини тушунтирган Родригес.
Жоржина Родригесдан сўнг, Криштиану Роналдунинг ўз ҳам ўзбек миллий чопонини кийиб кўришга қарор қилган. Ижтимоий тармоқларда унинг ҳам ўзбек чопонида тушган сурати кенг тарқалди.
Роналду Италиянинг “Ювентус” жамоасида 2018 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Бунгача, у Испаниянинг “Реал”, Англиянинг “Манчестер Юнайтед” ва Португалиянинг “Спортинг” жамоаларида ўйнаган. 35 ёшли португалиялик беш карра “Олтин тўп” соҳиби, беш карра Чемпионлар Лигаси ғолиби, уч карра Англия чемпиони ва икки карра Испания ҳамда Италия чемпионидир. Роналду УЕФА Чемпионлар Лигаси ва Европа кубоги тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади (132 та гол). Сўнгги 10 мавсумда у олти марта мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланган.
Жоржина Родригес - испаниялик раққоса, модель, Криштиану Роналдунинг турмуш ўртоғи ва тўртинчи фарзандининг онаси. Родригес бугунги кунда оиласини ўзининг асосий иши деб билади. У нафақат болаларни тарбиялашда иштирок этиши, балки ажойиб кўринишга ҳам эга бўлиши кераклигини доимо таъкидлаб келади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь