Отабек Умаров Миллий футбол марказини кўздан кечирди

Спорт

image

Бугун, 15 январь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Умаров бошчилигида гуруҳ Тошкент вилоятида қад ростлаётган Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёни билан танишди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Айни даврда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида ўзбек спортидаги яна бир лойиҳа – Миллий футбол маркази қурилиши олиб борилмоқда. Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ушбу жараён билан яқиндан танишди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматовга кўра, марказ ҳудудида 280 кишига мўлжалланган замонавий меҳмонхона, футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, миллий терма жамоалар базаси, Республика футбол академияси, спорт тиббиёти ва реабилитация маркази фаолият олиб боради. 

Ўз навбатида, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров мазкур лойиҳа келгусида ўзбек футболининг юқори даражага кўтарилишида муҳим платформа вазифасини бажариши ҳақида тўхталиб, унда хориж тажрибасидан кенг фойдаланиш борасида таклифларини илгари сурди. Мутасаддилар ўрганиш ишлари давомида объектни батафсил кўздан кечириб, иш самарадорлигини ошириш бўйича фикр алмашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Равшан Эрматов Отабек Умаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг