Отабек Шукуров фаолиятидаги энг аламли ўйинларни ошкор қилди
Спорт
−
05 Июль
8115Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Туркиянинг “Кайсериспор” клуби аъзоси Отабек Шукуров миллий терма жамоанинг Жанубий Корея ва Саудия Арабистонига қарши баҳсларини фаолиятидаги энг аламли ўйинлар деб ҳисоблайди. Бу ҳақда футболчининг ўзи QALAMPIR.UZ'га берган интервьюсида маълум қилди.
“Мен учун энг аламли 2 та ўйин бор. Биринчиси Жаҳон чемпионати саралаш ўйинида Жанубий Корея билан 0:0 ўйнаган ўйинимиз ҳисобланади. Агар ўша баҳсда ғалаба қозонсак, Жаҳон чемпионатига чиққан бўлардик. Иккинчиси эса Саудия Арабистонида мезбонларга 3:0 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинимиз. Ўшанда биз ҳатто саралашнинг 3-босқичига ҳам чиқа олмаганмиз. Шу икки ўйин фаолиятимдаги энг аламлиси саналади. Ана шу баҳслардан кейин бир ойча ўзимга кела олмаганман, телефонларимни ўчириб, ҳеч ким билан гаплашмай юрганман”, дейди Шукуров.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2017 йилда Жаҳон чемпионати саралашининг охирги турида Жанубий Корея билан тўқнаш келиб, нурсиз дуранг ўйнаган ва 2018 йил Россия мезбонлигида ўтган мундиалга чиқиш имкониятини бой берган. 2021 йилда эса Саудияга имкониятни бой бериб, Қатар мундиали йўлидаги юришини жуда эрта тўхтатган.
LiveБарчаси