“Ота-онамни ўлдириши керак эди. 3 бегуноҳда нима айб бор?” – самарқандлик оиланинг қизи

Жамият

Аввалроқ, жорий йилнинг 14 майдан 15 майга ўтар кечаси Самарқанд вилояти, Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида содир этилган қотиллик устидан суд бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ваҳший қотилликдан оиланинг биргина аъзоси, А.Халбаевнинг турмушга чиққан қизи Меҳринисо Назарова тирик қолган. Жабрланувчи суддан кейин интервью берди.

“Мен уларни соғиняпман, қўмсаяпман, ҳар куни кўргим келади. Ҳозир уларнинг уйида яшаяпман. Ҳали мен онамнинг меҳрига тўймагандим. Ота-онамда қасди бор экан. Уларни ўлдириши керак эди. Қолган 3 бегуноҳда нима айб бор?”, дейди Меҳринисо Назарова.

Маълум қилинишича, бир оиланинг беш аъзосини ўлдирган қотиллар бегона эмас, марҳум оиланинг қўшнилари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, судланувчилар 2019 йил 14 майдан 15 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Чимқўрғон” МФЙ “Чимқўрғон” қишлоғида яшаб келган А.Халбаевнинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, ҳужум қилиб А.Халбаевни, унинг турмуш ўртоғи З.Халбаевани, фарзандлари – Ж. Исломов, вояга етмаган А.Исломов ва О.Исломовларни қасддан ўлдиришган ҳамда 22 млн сўм, 100 АҚШ доллари ва 600 минг сўмлик Samsung русумли уяли алоқа телефонини босқинчилик йўли билан талон-торож қилишган. 

Суд ҳукмига кўра, Ғ. Ташанов, Ж. Усмонов, Ш. Эсонбоев ва Х. Нурмановнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 164-моддаси 4-қисмининг “в” бандидан, ЖКнинг 33-моддаси талабларига мувофиқ, Жиноят кодекси 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандларига, Жиноят кодекси 267-моддаси 3-қисмининг “б” бандидан Жиноят кодекси 267-моддаси 2-қисмининг “б” бандига қайта квалификация қилинди. 

Ғ. Ташанов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “в”, “ж”, “и”, “п” бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўталиши белгиланди.

Ж. Усмонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “в”, “ж”, “и”, “п” бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг “б” банди, 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўталиши белгиланди.

Ш. Эсонбоев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “в”, “ж”, “и”, “п” бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўталиши белгиланди.

Х. Нурманов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “в”, “ж”, “и”, “п” бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг “в”, “г” бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўталиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Самарқанд

Баҳолаганлар

1058

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг