Ота-оналар боғчаларга 50 фоиз тўлов қиладиган ҳудудлар тасдиқланади
Жамият
−
11 Январь 2020
9487Қатор ҳудудларда жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар томонидан ҳар ойда болалар таъминоти учун тўланадиган ҳақ миқдори ўрнатилган тарифнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтириб ўтилди.
Ҳужжатга мувофиқ, 2020 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари қуйидагича:
Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳри, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманларида, Бухоро вилоятининг Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешку ва Ромитан туманларида, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқурғон, Узун, Сариосиё туманларида, Самарқанд вилояти Нуробод, Қушработ, Ургут, Булунғур, ва Пахтачи туманларида, Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол, Фариш, Мирзачўл ва Янгиобод туманларида, Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод, Ховос ва Сардоба туманларида, Фарғона вилоятининг Сўх тумани ҳамда Фарғона туманининг "Шоҳимардон" ва "Ёрдон" қишлоқларида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар томонидан ҳар ойда болалар таъминоти учун тўланадиган ҳақ миқдори ўрнатилган тарифнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
LiveБарчаси