Остонадаги мактаблардан бирида тиқилинч юз берди (видео)

Олам

image

Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги мактаблардан бирида тиқилинч юз берди. Бу ҳақда “Tengrinews” нашри хабар берди.

Видеодан кўриш мумкинки, юздан ортиқ болалар мактаб коридорида тўпланган. Остона таълим департаменти видео 71-сонли мактаб-лицейда суратга олинганини маълум қилган. Аниқланишича, мактаб уч сменада ишлайди.

“Учинчи смена ўқувчилари олтинчи дарсдан кейин бир вақтнинг ўзида жўнаб кетишди, хизматчилар устки кийим беришга улгурмади. Бу муаммони ҳал қилиш учун устки кийим илгичлари қайта тақсимланди, шу сабабли 2023 йил 5 сентябрдан бошлаб гардероб масаласи олиб ташланади”, дейди Остона шаҳар таълим бошқармаси матбуот котиби Маржан Бақит.

Бақитнинг қўшимча қилишича, шаҳарда ўқувчилар ўринларини яратиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

“Жорий ўқув йилида 11 та мактаб очилади, улардан 4 таси ишламоқда. Шаҳарда “Қулай мактаб” миллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида 2024-2025 йилларда 90 минг ўринли 24 та мактаб қурилади. Улардан 15 таси Есил ва Нура туманларида қурилади”, дейди матбуот котиби.

Бу йил Остонада 27 минг бола биринчи синфга борган. Остона шаҳрида 149 та мактаб, 99 та давлат, 43 та хусусий, 7 та республика, 3 та ихтисослаштирилган мактаблар мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон мактаб тиқилинч

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг