Остонада ТДТ доирасида 12 та ҳужжат имзоланди
Олам
−
03 Ноябрь 2023
3324Туркий Давлатлар Ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар раҳбарлари Остонадаги саммитда 12 та ҳужжат, жумладан, Остона акти ва декларациясини имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг матбуот хизмати хабар берди.
“ТДТнинг ўнинчи саммити доирасида имзоланган ҳужжатлар рўйхати: Остона акти; Туркий давлатлар ташкилотининг 10-саммити декларацияси; Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни “Туркий дунё олий ордени” билан тақдирлаш тўғрисидаги давлат раҳбарларининг қарори”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, саммит якунлари бўйича:
• Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига ТДТда кузатувчи мақоми бериш тўғрисида қарор;
• давлат раҳбарларининг Туркий дунё молия марказлари мақомини бериш тўғрисидаги қарори;
• Туркий Давлатлар Ташкилотининг янги байроғини қабул қилиш тўғрисидаги қарор;
• давлат раҳбарларининг тайинлаш тўғрисидаги қарорлари;
• 6 февраль кунини Туркий Давлатлар Ташкилотининг Табиий офат қурбонларини хотирлаш ва бирдамлик куни деб тасдиқлаш тўғрисида қарор;
• ТДТ котибияти бюджетини бошқариш қоидалари тўғрисидаги қарор;
• ТДТнинг доимий вакиллари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш тўғрисидаги қарорни имзоладилар.
Ташкилот мамлакатлари раҳбарлари, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг тегишли муассасалари ўртасида метрология соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги баённомани ва ТДТнинг 2023-2027 йилга мўлжалланган транспорт коммуникациялари дастурини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини имзоладилар.
LiveБарчаси