Остона – Нур-Султон: паспортни янгилаш шартми?
Олам
−
25 Март 2019
6984Қозоғистон фуқаролари Остона шаҳрининг Нур-Султон деб ўзгартирилиши сабабли ҳужжатларини алмаштиришлари шарт эмас. Бу ҳақда Қозоғистон адлия вазирлиги сайтида хабар қилинмоқда.
“Ҳужжатларда пойтахтнинг аввалги номини кўрсатилиши уларни йўққа чиқармайди”, – дея изоҳ берган вазирлик.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев истеъфосидан сўнг янги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев Остона шаҳрини биринчи Президент шарафига номлаш таклифини берди.
Аввалроқ, қозоғистонликлар пойтахт номини ўзгартиришга қарши петиция эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси