Остон Ўруновга тухмат қилган россиялик мураббий жаримага тортилди
Спорт
−
21 Январь 2021
4613Россия футбол иттифоқининг ахлоқ қўмитаси “СКА-Хабаровск” бош мураббийи Сергей Юранни “Спартак” ярим ҳимоячиси, ўзбекистонлик футболчи Остон Ўруновнинг ёши тўғрисида гапирган гапи учун жаримага тортди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
“Сергей Николаевич Юранни 250 минг рубль жарима билан жазолаш тўғрисида қарор қабул қилдик. Видеоалоқада ҳар икки томон иштирок этди – ҳуқуқшунослар ва Юраннинг ўзи. Агар унинг эътирози бўлса, апелляция қўмитасига шикоят келтириши мумкин”, деди қўмита раҳбари Семён Андреев.
“СКА-Хабаровск” футбол клуби бош мураббийи, собиқ футболчи Сергей Юран “Матч Премьер” телеканалига берган интервьюсида Остон Ўрунов ўз ёшини кичрайтирганини иддао қилган эди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси унинг баёнотини асоссиз ва масъулиятсизлик деб ҳисоблаши ҳамда Остон Ўруновнинг ёшига оид айтган айбловлари учун аниқ далил-исбот келтиришини талаб қилган эди. Юрандан футболчи, ЎФА ҳамда бутун ўзбек футболи жамоатчилигидан расмий равишда узр сўрашини талаб қилган эди.
Шунингдек, ассоциация Россия футбол иттифоқи ахлоқ қўмитасини ушбу ҳолатни синчковлик билан ўрганишга ҳамда Остон Ўруновга, ўз навбатида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси обрўсига путур етказадиган айблов билан чиқиш қилган Сергей Юранга чора кўришга чақирган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь