Осмонўпар бинода ёнғин чиқди

Олам

image

Гонгконгда кеча, 2 март куни реконструкция ишлари давом этаётган осмонўпар бинода ёнғин чиқди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида 2 киши яраланган, 170 га яқин одам эвакуация қилинган.  Ёнғин бинонинг ташқарисидаги бамбукдан ясалган искаладан бошлангани тахмин қилинмоқда, бироқ расмийлар ҳали буни тасдиқламаган.

Гонконг ёнғин хавфсизлиги бўйича бош офицер ўринбосари Кеунг Сайминнинг маълум қилишича, 250 нафар ўт ўчирувчи ва қутқарувчи ёнғинни бугун, 3 март куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8 ларда  ўчиришга муаффақ бўлган. 

Маълумот учун, ёнғин чиққан бино Empire Group компаниясининг 42 қаватли лойиҳаси бўлиб, унда денгизчилар клуби ва меҳмонхона жойлашган.  Денгизчилар клуби 1967 йилда денгизчиларни арзон турар жой билан таъминлаш учун очилган ва Гонконг орқали ўтадиган денгиз ишчилари орасида машҳур бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг