Осиё жамоаларининг ЖЧга чиқиш имкониятлари янгиланди
Спорт
−
16 Октябрь
208872026 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқич 4-тур ўйинлари якунлангач, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мундиалга чиқиш имконияти 93,1 фоизга етди. Бу ҳақда “We Globall Football” хабар берди.
Манбага кўра, саралашнинг охирги турида БАА устидан қозонилган ғалаба “оқ бўрилар”ни ЖЧга чиқиш имкониятини 10,3 фоизга оширди. Ҳозирда Осиё қитъаси бўйича Сречко Катанец шогирдлари ЖЧга чиқишга даъвогарлар орасида 4-ўринда қайд этилган.
Бу борада Япония терма жамоаси қитъада етакчилик қилмоқда. Кун чиқар юрт вакилларининг имкониятлари салкам юз фоизга баҳоланмоқда. 99,6 фоиз билан Эрон иккинчи, 99,5 фоизлик кўрсаткич билан Жанубий Корея 3-ўринни эгаллади.
Маълумот учун, Осиё қитъасидан 8 та жамоа 2026 йилги мундиалга йўл олади. Яна битта жамоа яримта йўлланма учун кураш олиб боради. 3-босқичда гуруҳларда бир ва иккинчи ўринларни эгаллаган терма жамоалар тўғридан-тўғри Америка мундиали йўлланмасига эга чиқади. 3-ўринни банд этган жамоалар эса 4-босқичда йўлланма учун курашни давом эттиради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь