Осиё ўқ отиш конфедерациясида ўзбекистонлик мутахассис иш бошлади

Спорт

image

Ойбек Норинбоев Осиё ўқ отиш конфедерацияси Ижроия қўмитаси аъзосига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 2 сентябрь куни Қувайтда Осиё ўқ отиш конфедерацияси (ОЎОК)нинг навбатдаги Бош Ассамблеяси бўлиб ўтган. Ташкилот штаб-квартирасида ўтган тадбирда Конфедерациянинг сўнгги 4 йилликдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, кейинги давр учун раҳбарият таркиби қайта шакллантириб олинган.

Унга кўра, ташкилотнинг амалдаги раҳбари Шайх Салмон Ал Сабаҳ яна 4 йил муддатга Осиё ўқ отиш конфедерацияси президенти, Дейж Ал Отайби эса Бош котиб лавозимига қайта сайланган. Аҳамиятлиси, Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раиси Ойбек Норинбоев ҳам ОЎОКнинг Ижроия қўмитаси таркибига аъзо бўлган.

Маълумот учун, Ойбек Норинбоев 2019 йилнинг июль ойидан буён федерация раиси лавозимида ишлаб келмоқда. У мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Ойбек Норинбоев ОЎОК

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг