Осиё терма жамоаларининг ЖЧ-2026 га чиқиш имконияти янгиланди
Спорт
−
11 Сентябрь
28239Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти 75.9 фоизгача ошди. Бу ҳақда “We Global Football” портали хабар берди.
Манбага кўра, Қирғизистон устидан қозонилган ғалабадан сўнг Сречко Катанец шогирдларининг мундиалга чиқиш имконияти 70.3 фоиздан 75.9 гача кўтарилди. “A” гуруҳида ҳамон мундиалга чиқиш учун асосий фаворит сифатида Эрон эътироф этилмоқда. Форсларнинг Америка мундиалига чиқиш имконияти 96 фоизни ташкил этмоқда.
Эрон мундиал саралашининг 2-турида сафарда БААни кичик ҳисобда мағлуб этди. Биринчи турда эса эронликлар ўз уйида Қирғизистонни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Эрон термалари ЖЧ саралаши 3-босқичининг 3-турида тўқнаш келади. Ўйин 10 октябрь куни Тошкентда ўтказилади.
LiveБарчаси