Осиё кубоги: Ўзбекистон футзалчилари 5 та гол киритилган ўйинда Тожикистонни мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 29 сентябрь куни Кувайт мезбонлик қилаётган футзал бўйича Осиё Кубогининг 2-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонга қарши баҳс олиб борди ва ғалабага эришди.

Учрашувдаги биринчи гол ўзбекистонликлар томонидан киритилди. Элбек Тўлқинов 3-дақиқада ўз исмини таблога ёздириб қўйди. Орада 4 дақиқа ўтиб, Файзали Сардоров мувозанатни тикилади. Файзалининг голига Ўзбекистон терма жамоаси иккита гол билан жавоб берди. Ҳусниддин Нишонов ва Анасхон Раҳматов гол муаллифига айланди. Натижада, биринчи тайм ўзбекистонлик футзалчиларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

38-дақиқага келиб, тожиклар иккинчи тўпни дарвозага киритишнинг уддасидан чиқди. Гол муаллифи яна ўша Файзали Сардоров бўлди. Томонлар қанчалик ҳаракат қилишмасин бошқа гол киритилмади. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 3:2 ҳисобидаги қийин ғалабага эришди.

Тожикистон – Ўзбекистон 2:3.

Голлар: 0:1 – Элбек Тўлқинов (3), 1:1 – Файзали Сардоров (4), 1:2 Ҳусниддин Нишонов (7), Анасхон 1:3 – Раҳматов (19), 2:3 – Файзали Сардоров (38).

Тожикистон (дастлабки бешлик): 1.Фируз Бозмамадов, 3.Баҳодур Ҳожаев, 4.Шавқат Халимов, 7.Рустам Ҳамидов, 11.Иқболи Воситзода.

Захира: 2.Фируз Бекмуродов, 5.Собиржон Гуляков, 6.Идрис Ёров, 8.Муҳаммаджон Шарипов, 9.Файзали Сардоров, 12.Умед Кузиев, 13.Бахтиёр Солиев, 14.Дилшод Саломов.

Ўзбекистон (дастлабки бешлик): 12.Равшан Элибоев, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.

Захира: 1.Рустам Умаров (с), 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон терма жамоаси

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг