Осиё кубоги-2023: Япония мусобақа билан хайрлашди

Спорт

image

Бугун, 3 февраль куни футбол бўйича Осиё кубогининг чорак финал ўйинлари давом эттирилди. “Финал олдидан финал” дея таъриф берилган Япония Эрон баҳсида “форслар” ирода кўрсатиб, ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 1-бўлимида японлардан Морита ҳисобни очди. 2-бўлимда эса эронликлардан Моҳеби ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Ўйиннинг 90+6 дақиқасида японияликлар ўз жарима майдончасида эронлик футболчига қўполлик ишлатди. Пенальтидан эронликлар сардори Алиризо Жаҳонбахш гол уриб, жамоаси ғалабасини таъминлади.

Шундай қилиб, Эрон Осиё кубогининг ярим финалига йўл олди. “Кунчиқар юрт” вакиллари эса чорак финалда юришини тўхтатди.

Эрон энди ярим финалда Қатар-Ўзбекистон жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Япония Осиё кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг