Осиё кубоги-2023: Ўзбекистонлик футболчи нимчорак финал рамзий жамоасига киритилди

Sport

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Азиз Турғунбоев Осиё кубогининг нимчорак финал рамзий жамоасидан ўрин олди.

Ярим ҳимоячининг Таиландга қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. 29 ёшли Турғунбоев Таиланд билан баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйиндаги 1-голини киритиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшди.

Қайд этиш жоиз, Турғунбоев “оқ бўрилар”нинг гуруҳ босқичи 3-турида Австралияга қарши ўйиндаги ягона голига ҳам муаллифлик қилганди. 

Осиё кубоги нимчорак финалининг рамзий терма жамоаси:

Маълумот учун, Ўзбекистон мусобақанинг чорак финалида мезбон Қатар билан куч синашади. Баҳсга Доҳа шаҳридаги “Ал-Байт” стадиони мезбонлик қилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic