Осиё кубоги-2023: Ўзбекистонлик ҳакамлар нимчорак финалнинг марказий ўйинида ишлайди
Спорт
−
29 Январь 2024 3873 1 дақиқа
Қатар майдонларида ўтказилаётган Осиё кубоги мусобақасининг 1/8 финали доирасидаги Саудия Арабистони – Жанубий Корея ўйинига ўзбекистонлик Илгиз Танташев бош ҳакам этиб тайинланди.
Унга қанотларда ҳамюртлари Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради. Учрашувда захира ҳаками сифатида қувайтлик Абдуллоҳ Жамали ишласа, Аҳмад Алали (Қувайт) VAR ҳамда Адел Али Аҳмед Алнақби (БАА) AVAR вазифаларини бажариши кўзда тутилган.
Маълумот учун, мазкур баҳс 30 январь куни соат 21:00 да Ал-Райян шаҳридаги “Education City” стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон-Таиланд ўйинига тайинланган ҳакамлар ҳақида хабар берилганди.
Ўйинни малайзиялик FIFA рефериси Муҳаммад Назми бин Насаруддин бошқариб боради.