Осиё кубоги-2023: Чорак финалнинг барча жуфтликлари аниқ бўлди

Спорт

image

Кеча, 31 январь куни футбол бўйича Осиё кубогининг нимчорак финал баҳслари якунланди. 1/8 финалнинг охирги икки ўйинида Япония Баҳрайн билан, Эрон эса Сурия билан баҳс олиб борди.

“Кунчиқар юрт” вакиллари баҳрайнликларни катта қийинчиликсиз 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Драматик баҳсга айланиб кетган Эрон-Сурия учрашувида эса ғолиб асосий вақтда аниқланмади. 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг жамоалар экстра-таймларга, ундан кейин пенальтилар сериясига мурожаат қилди. Футбол лотореяларида эса форсларнинг қўли баланд келди.

Чорак финал жуфтликлари:

Тожикистон - Иордания;

Австралия - Жанубий Корея;

Эрон - Япония;

Қатар - Ўзбекистон.

Чорак финал ўйинлари эртага, 2 февраль куни бошланади. Тожикистон - Иордания баҳси Тошкент вақти билан соат 16:30 га, Австралия - Жанубий Корея учрашуви эса 20:30 га белгиланган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3 февраль куни Қатар билан куч синашади. Ўйин 20:30 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг