Осиё кубоги-2023: Бугун Ўзбекистон Таиланд билан ўйнайди
Спорт
−
30 Январь 2024 12119 1 дақиқа
Бугун, 30 январь куни футбол бўйича Осиё кубогининг нимчорак финал ўйинлари давом эттирилади. Мазкур босқичда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиландга қарши майдонга тушади.
Сречко Катанец шогирдлари ўйинда оқ, дарвозабон эса қора рангли либосда ҳаракатланади. Таиландлик футболчилар эса кўк рангли либосда майдонга тушади.
Ўзбекистон-Таиланд учрашуви ғолиби чорак финалда мезбон Қатар билан куч синашади. Кеча, 29 январь куни Қатар Фаластинни мағлубиятга учратиб, 1/4 финал масаласини ҳал қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон-Таиланд ўйини соат 16:30 да старт олади. Баҳсга Доҳа шаҳридаги “Ал-Жануб” стадиони мезбонлик қилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь