Осиё кубоги-2023: Бугун Ўзбекистон Ҳиндистон билан ўйнайди
Спорт
−
18 Январь
8147Қатарда ўтказилаётган футбол бўйича Осиё кубогининг 2-тур ўйинлари старт олди. “B” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 18 январь куни ҳиндистонлик футболчиларга қарши саф тортади.
1-турдан кейин Сречко Катанец шогирдлари ҳисобида 1 очко мавжуд, ҳиндистонлик футболчилар эса чемпионатда ҳали очко қўлга киритмади.
Бугунги баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси оқ рангли либосларда ҳаракатланади, дарвозабон эса қора либосда майдонга тушади. Учрашувни хитойлик FIFA рефериси Фу Минг бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Жоу Фей ва Жанг Ченг ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида эса иорданиялик Адҳам Маҳадмеҳ ишлайди.
Ўзбекистон-Ҳиндистон баҳси Тошкент вақти билан соат 19:30 да старт олади. Учрашувга “Аҳмад бин Али” стадиони мезбонлик қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь