Осиё Ғарбга қарамлигини тобора камайтирмоқда – “Bloomberg”
Олам
−
27 Июнь
8689Осиё мамлакатларининг Ғарбга нисбатан қарамлиги тобора камайиб бормоқда ва ўз иқтисодий манфаатларини Хитой ёки Россия билан боғламоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Нашр бундай тескари ва янги ўзгаришларга мисол сифатида Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг ўз мамлакатининг BRICS'га қўшилиш истаги ҳақидаги сўнгги баёнотини келтиради. Қайд этилишича, ушбу ташкилот Ғарб етакчилигидаги институтлар, жумладан, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасига муқобил бўлиб, 1990 йиллардаги Осиё молиявий инқирози даврида минтақадаги айрим мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатган кескин чоралари билан машҳур бўлган.
“Bloomberg” BRICS'нинг кенгайиши G7 давлатларига қарши оғирликни кучайтиришини ёзган. Таъкидланишича, ушбу гуруҳ аъзолари халқаро майдонда АҚШ гегемонлигига қарши туради ва аъзолар сонини кўпайтириш орқали G7’га янада муваффақиятли қаршилик кўрсатиши мумкин.
Маълумот учун, BRICS гуруҳи 2006 йилда ташкил этилган. 2011 йилда Жанубий Африка Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитойдан иборат бўлган ушбу гуруҳнинг дастлабки таркибига қўшилган. Миср, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Эфиопия 2024 йил 1 январдан бошлаб BRICS'га тўлақонли аъзо бўлди. Жорий йил 6 июнь куни Россиянинг Хитойдаги элчиси Игорь Моргулов дунёнинг 30 га яқин давлати гуруҳга қўшилиш истагини билдирганини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь