Ортингизда Президент турибди – Мирзиёев журналистларга

Жамият

image

Хабарингиз бор, ҳозирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Фарғона вилоятида бўлиб турибди.

Давлат раҳбари Фарғонага сафари давомида Риштон халқаро кулолчилик марказида телеканаллар ва электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот қилди. Бу Президентнинг ОАВ вакиллари билан илк жонли мулоқоти бўлди.

“Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди.

Адолат, адолат, адолат! Яна бир марта адолат. Бу йўлдан ортга қайтмаймиз. Сизлар адолатни тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади.

Тизимнинг ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман”, деган Шавкат Мирзиёев журналистлар билан мулоқот чоғида.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи Олтиариқ туманидаги узумчилик кооперациясидан бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг