Ортиқхўжаев “Тошкент” аэропорти яқинидаги “парковка”ларни “Uzbekistan Airports”га беришга қарор қилди
Жамият
−
04 Июнь 2022
7404“Тошкент” аэропорти яқинидаги автотураргоҳлар “Uzbekistan Airports” балансига ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг жорий йилнинг 30 май куни қабул қилинган қарорида белгиланди.
Қарор билан “Тошкент-2” халқаро терминали ва ички қатновлар учун мўлжалланган “Тошкент-3” терминалининг автотураргоҳлари, шунингдек, пойтахт аэропорти ҳудудига туташ жойлардаги автотураргоҳлар “Uzbekistan Airports” балансига ўтказилади.
“Ушбу ҳудудларнинг ўтказилиши автотураргоҳларни автоматлаштириш, аэровокзал олдидаги ҳудудларни қайтадан қулай лойиҳалаштириш, йўловчиларни кутиб олувчилар ва кузатувчилар учун кўпроқ қулайликлар яратиш ҳамда ўз ечимини кутаётган такси хизмати билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш имконини беради. Автотураргоҳларда тўхташ жойи учун тўловни инсон омилисиз амалга ошириш имконини берувчи автоматлаштирилган тизимни жорий этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, компания автотураргоҳларнинг жойлашуви ва улардан фойдаланиш давомийлигини (соат, сутка) ҳисобга олган ҳолда мослашувчан тариф тизимини ишлаб чиқмоқда”, дейди “Uzbekistan Airports” бошқаруви раиси Раъно Жўраева.
Кейинчалик, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан автотураргоҳларни баҳолаш ва акциядорлик жамиятининг давлат улушини ошириш бўйича тегишли буйруқ қабул қилинади. Шундан сўнг тегишли тартибда ягона акциядор — Молия вазирлиги томонидан давлат компаниянинг улушини ошириш ва автотураргоҳлар қийматини устав капиталига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Якунда барча амалга оширилган ишлар бўйича кадастр ҳужжатларини Кадастр агентлиги томонидан “Муниципал мулкларни бошқариш маркази” ДУКдан “Uzbekistan Airports” АЖ номига қайта расмийлаштириш амалга оширилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь