“Ортиқча юк” операцияси ёхуд Қироличанинг жасади Лондонга қандай етказилиши айтилди
Олам
−
11 Сентябрь 2022
158048 сентябрь куни вафот этган Елизавета II нинг жасади бугун, 11 сентябрь куни Эдинбургга етказилади, у ерда аҳоли Зоти Олиялари билан видолаша олади. Бу ҳақда Букингем саройи матбуот хизмати хабар берди.
Ҳар йили ёзнинг охири ва сентябрь ойининг биринчи ҳафталарини Шотландияда ўтказган Қироличанинг тобути у жон берган Балморал қалъасидан 170 километр йўл босиб Ҳолйроод саройига олиб борилади. Дафн кортежи бир нечта аҳоли пунктлари, жумладан, Абердин, Данди ва Ди дарёси бўйидаги Балетер қишлоғи орқали ўтади, унинг ёнида Қирол қалъаси жойлашган.
Кортеж босиб ўтадиган масофа беш соатдан кўпроқ вақтни олади ва Эдинбургга этиб келганида, тобут бир кечага Ҳолйроод саройининг тахт хонасига қўйилади.
Эртаси куни Шотландия пойтахтида дафн маросими Қироллик миля (Эдинбург марказидаги бир қатор кўчалар, шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири – таҳр.) бўйлаб саройдан – шаҳарнинг марказий кўчалари – Авлиё Эгидиус соборигача боради. У ерда Қирол Чарльз III иштирокида черков маросими бўлиб ўтади.
Шотландия пресвитериан черковининг асосий ибодатхонасида жасад бир кун давомида Эдинбург аҳолисига марҳум монарх билан видолашишга имкон бериш учун қўйилади.
Бир неча ўн йиллар олдин монархнинг дафн маросимига тайёргарлик кўриш тартиби қироличанинг ўзи иштирокида барча тафсилотларда ишлаб чиқилган. У Шотландияда вафот этган тақдирда режалаштирилган асосий вариант, “Улоқча” операцияси доирасида тобутни темир йўл орқали Лондонга жўнатиш эди. Бироқ, бунинг ўрнига, ҳозирда Қироличанинг қизи малика Анна ҳамроҳлик қиладиган тобутга "Ортиқча юк" захира операцияси олиб борилмоқда.
Бироқ, бунинг ўрнига, ҳозирда Қироличанинг қизи малика Анна ҳамроҳлигида тобут Эдинбургдан шаҳар атрофидаги “Нортолт” ҳарбий ҳаво базасига самолётда етказилишини назарда тутган ҳолда, "Ортиқча юк" захира операцияси амалга оширилмоқда.
Қироличанинг дафн маросими 19 сентябрь куни бўлиб ўтади. Видолашув Вестминстер аббатлигида ўтказилади ва монархнинг сўнгги манзили отаси ва эри дафн этилган Виндзор қалъасидаги Жорж VI ибодатхонаси бўлади.
8 сентябрь куни 96 ёшида вафот этган Қиролича 70 йилу 7 ойлик муддат билан Британия тарихидаги энг узоқ хизмат қилган монарх ҳисобланади. Янги ҳукмдор унинг тўнғич ўғли – 73 ёшли Чарльз III. Буюк Британияда эълон қилинган миллий мотам Зоти Олияларининг дафн маросими кунигача давом этади. Чарльз III нинг тож кийиш маросими бир неча ойдан кейин бўлиб ўтади, унинг санаси ҳали аниқланмаган.
LiveБарчаси