Ортга йўл йўқ. Британия Россияга қарши санкцияларни кучда қолдирмоқчи

Олам

image

Москва ва Киев ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилган тақдирда ҳам Буюк Британия Россияга қарши санкцияларни бекор қилмайди. Бу ҳақда Британия Бош вазири Борис Жонсон мамлакат парламентининг Жамоалар палатаси (қуйи палата) йиғилишида маълум қилди.

Жонсоннинг қайд этишича, Буюк Британиянинг ҳукмрон Консерватив партияси депутатлари Украинага кўпроқ ҳарбий ёрдам кўрсатишга чақиришда мутлақо ҳақ. Британия ҳукумати раҳбари эса Лондон Киевга ҳарбий ва мудофаа ёрдамини икки баравар ошириши керак, деб ҳисоблайди.

“Бундан ташқари, биз дунёдаги дўстларимиз ва ҳамкорларимиздан ҳеч бири санкциялардан чекинмаслигига ишонч ҳосил қиламиз. Аслида, биз Владимир Путинга иқтисодий босимни кучайтиришимиз керак ва ҳар қандай санкцияларни бекор қилиш мутлақо ақлга сиғмайди. Менимча, бу муҳокама мавзуси бўлмаслиги керак”, деган Жонсон.

Борис Жонсон россиялик жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкцияларни бекор қилиб бўлмаслигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Борис Жонсон

Баҳолаганлар

359

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг