Ўзбекистон делегацияси МАГАТЭ бош конференциясида иштирок этади
Жамият
−
16 Сентябрь 2019 5108 1 дақиқа
Жорий йилнинг 16-19 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси, Энергетика вазири Алишер Султонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) Бош конференциясининг Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган 63-сессиясида иштирок этади.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари Бош конференциядаги иштироки доирасида ялпи сессияда маъруза қилади, шунингдек, МАГАТЭ раҳбари Корнел Феруце, Жаҳон ядро уюшмаси бош директори Агнета Райзинг, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Ядро энергияси агентлиги раҳбари Вальям Магвуд, молиявий институтлар ҳамда қатор давлатлар атом агентликлари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, “Ўзатом” агентлиги ва Ўзбекистон элчихонаси “Росатом” давлат корпорацияси билан ҳамкорликда илк марта Бош конференция доирасида 17 сентябрь куни Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш масаласига бағишланган халқаро семинар ўтказади.
Ушбу тадбирда МАГАТЭ раҳбарияти, хориж мамлакатлари делегациялари бошлиқлари ва соҳадаги нуфузли халқаро экспертлар иштирок этиши кутиляпти.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь