“Ордер”лар таниш-билишчилик асосида бериб келинган – Президент

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан мулоқот қиляпти. Давлат раҳбари йиғилишда беморларнинг шифохоналарга ётиш учун “ордер” ололмай, сарсон бўлган ҳолатларини эслади. 

“Яқин-яқингача эҳтиёжманд аҳолининг, республика тиббиёт марказларида даволаниши учун “ордер” деган бир эски тизим бор эди. Ушбу “ордерлар” қоғоз шаклида юритилиб, аксарият ҳолларда таниш-билишчилик асосида бериб келингани, ҳеч кимга сир эмас. Ҳаммамиз буни биламиз, билсак ҳам билмасликка, кўрсак ҳам кўрмасликка олиб келганимиз ҳам ҳақиқат.

Шу билан бирга, “ордер” учун маблағлар республика тиббиёт марказларига бемор келса-келмаса, унинг миқдори етарлими ёки йўқми, ҳар йили ўтказиб келинган”, дейди давлат раҳбари.

Президентга кўра, “ордер” тизими сабаб оқибатда, ҳақиқий эҳтиёжи бор аҳоли даволаниш учун йиллаб навбатда турган бир вақтда, айрим марказлар самарасиз молиялаштириб келинган.

“Биз бундай амалиётдан тўлиқ воз кечиб, эҳтиёжманд аҳоли учун, республика тиббиёт марказларида хизмат кўрсатишнинг очиқ ва шаффоф, янги тизимига ўтдик.

Энди, ихтисослашган марказларда бепул даволанадиган касалликлар рўйхати шакллантирилиб, тиббий ёрдам учун йўлланма ҳақиқий эҳтиёжи бор аҳолига “электрон навбат” асосида берилмоқда.

Энг муҳими, бу тизимга асосан, маблағлар марказга эмас, балки даволаниши зарур бўлган аниқ беморга ажратилмоқда”, дейди Президент. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made