Орбан Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
Олам
−
22 Март
6790Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Россия етакчиси Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда "Meduza" хабар қилди.
Нашрнинг ёзишича, Орбан бу билан Путинни "хурсанд қилган" ягона Европа Иттифоқига аъзо давлат етакчисига айланди.
Маълум бўлишича, Венгрия Бош вазири Путинга мактуб йўллаб, уни Россия Президенти лавозимига қайта сайлангани билан муборакбод этган. Шунингдек, у Венгрия доимо тинчлик тарафдори эканини қўшимча қилган.
“Ишончимиз комилки, мулоқотни давом эттириш тинчликка тезроқ эришиш учун зарур шартдир. Венгрия халқаро ҳуқуқ билан чекланмаган соҳаларда Россия билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр”, дейилган мактубда.
Ушбу мактубга қадар, Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Путинга қарата: “Мухолифат йўқ. Эркинлик йўқ. Бошқа танлов ҳам йўқ”, дея кинояли пост жойлаганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Владимир Путинга сайловчиларнинг 87,28 фоизи, яъни 76 миллион 277 минг 708 нафари овоз бергани маълум бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь