Орбан Брюсселни босиб олиш билан таҳдид қилди

Олам

image

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ўз мамлакати суверенитетини ҳимоя қилиш учун Брюсселни “босиб олишга” чақирди. Бу ҳақда у кеча, 15 март куни 1848 йилги Венгрия инқилобининг 176 йиллигига бағишланган маросимда сўз очди.

"Агар биз Венгриянинг эркинлиги ва суверенитетини сақлаб қолмоқчи бўлсак, Брюсселни босиб олишдан бошқа иложимиз йўқ", дейди Орбан.

Ҳукумат раҳбари Венгрия халқининг ўз эркинлиги ва суверенитетига бўлган муҳаббатини алоҳида таъкидлади. Унга кўра, июнь ойида бўлиб ўтадиган Европарламентга сайловда Брюссель ва Венгрия эркинлиги ўртасида танлов қилиш керак бўлади.

“Венгрия мустаҳкам давлат ва Европа Иттифоқидаги ўзгаришларнинг ташаббускори бўлади”, дея таъкидлайди Виктор Орбан.

Венгрия Бош вазирига кўра, Будапешт тинчликни истайди, аммо Брюссель аксинча, урушни ёқлаб, муаммолар келтириб чиқаради, молиявий шантаж билан шуғулланади.

“Словаклар яна кўтарилмоқда, чехлар уйғонмоқда, италияликлар уйғонмоқда, голландлар яна кўтарилмоқда, америкаликлар ҳам иш ташлашмоқда. Бу йил бурилиш нуқтаси бўлади. Йил бошида ёлғиз эдик, йил охирига келиб дунёда кўпчилик бўламиз”, дея қўшимча қилди сиёсатчи.

Таъкидлаш жоизки, Орбан кўпинча Европа Иттифоқининг умумий сиёсатига қарши чиқади. Хусусан, ўтган декабрь ойида Венгрия Украинага 2027 йилгача 50 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам ажратишни блоклаб, ушбу қарорга вето қўйишга муваффақ бўлган. Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель эса лавозимидан кетиш ҳақидаги қарорини бу Орбанга унинг ўрнини эгаллаш имконини очишидан ҳадиксираб, бекор қилганди. Чунки Венгрия 2024 йилнинг июлидан декабригача ЕИ кенгашига раислик қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Виктор Орбан Франциянинг “Le Poin” журналига берган интервьюсида Европа Иттифоқи сўнгги йилларда Будапештга қарши мафкуравий уруш олиб бораётганини айтганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Виктор Орбан Венгрия Брюссель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг