ЕИ Венгрияга қарши мафкуравий уруш олиб бормоқда – Орбан 

Олам

image
Орбан ЕИ кенгашида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин north_east

Орбан ЕИ кенгашида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқи сўнгги йилларда Будапештга қарши мафкуравий уруш олиб бораётганини айтди. Бу ҳақда у Франциянинг “Le Poin” журналига берган интервьюсида сўз очди.

"Европа Иттифоқи сўнгги йилларда Венгрияга қарши мафкуравий уруш олиб борди ва бизни доимий равишда шантаж қилишга ҳаракат қилди. Европа Иттифоқи тобора кўпроқ империализм томон ҳаракат қилмоқда ", дейди Бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи “суверен давлатлар ҳамжамиятига тобора камроқ ўхшаб бормоқда”. 

"Шартномавий ҳуқуқларингиз қандай бўлишидан қатъий назар, қандай асосли далиллар келтирсангиз ҳам, ЕИ сизни сиз истамаган нарсада иштирок этишга мажбурламоқда", деб тушунтирди Орбан.

Бош вазир "Венгрия кўп йиллар давомида шундай шароитда яшашга мажбур бўлганини” қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Британиянинг “The Financial Times” газетаси ўз қўлига тушган ЕИнинг ички ҳужжатига таяниб, Европа Иттифоқи, агар Будапешт Украинага янги ёрдам пакетини ёқлашдан бош тортса, Венгрия иқтисодига путур етказиш режасини ишлаб чиқаётганини хабар қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Виктор Орбан Венгрия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг