Орбан Брюсселдан “аллақачон тўйгани”ни айтди
Олам
−
23 Декабрь 2023
9366Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Брюсселнинг кўплаб масалалар, жумладан, Украина бўйича Будапештга нотўғри қарорлар киритишга уринишларидан “аллақачон чарчагани”ни айтди. Бу ҳақда у “Magyar Nemzet” газетасига берган интервьюсида сўз очди.
Орбан Европа Иттифоқи раҳбариятида ўзгаришларга интилишни ва шу муносабат билан 2024 йил июнь ойида Европа парламентига бўлиб ўтадиган сайлов натижаларига умид қилаётганини таъкидлаган.
"Брюссель мени "адо қилди". Ягона савол – ҳозирги вазиятдан қандай хулоса чиқариш керак. Менинг хулосам шуки, биз олдинга силжишга, позицияларимизни кенгайтиришга, иттифоқчиларни йиғишга ва Европа Иттифоқини яхшилашга ҳаракат қилишимиз керак. Ғазабланишнинг ўзи етарли эмас, биз Брюсселни олишимиз керак", дейди Орбан.
Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, Европа Комиссияси барча мамлакатларга Украинага ёрдамни кенгайтириш, яъни “бунинг учун венгерларнинг пулларини бериш” мақсадида бадалларни кўпайтириш ва Европа Иттифоқи бюджетига ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда.
Шу муносабат билан у 2024 йил июнь ойида Европарламентга бўлиб ўтадиган сайлов натижаларига катта аҳамият беришини, бунинг натижасида ЕИ раҳбариятида ўзгаришлар юз бериши мумкинлигини айтган.
“Сўнгги йилларда Европа Иттифоқи ўз мавқеини йўқотди ва заифлашди. Унда ўзгаришлар бўлиши талаб этилади. Ишончим комилки, бўлажак сайловлардаги улуш ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади”, дейди Орбан.
Эслатиб ўтамиз, шу ой ўрталарида бўлиб ўтган Европа Иттифоқи саммитида Украинага кейинги тўрт йил давомида 50 миллиард евролик бюджет ёрдами дастури Венгрия сабаб тасдиқланмаганди. Виктор Орбан ёрдам дастури ҳақидаги қарорга вето қўйганди. Кейинчалик “Financial Times” нашри Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Венгрияни Украинага 2024-2027 йилларда 50 миллиард евролик ёрдам пакети бўйича келишувни маъқуллаш учун овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқаётганини хабар қилди.
LiveБарчаси