“Ораларидан ола мушук ўтган” Эрон ва Миср ярашмоқчи
Олам
−
14 Май 2023
4453Эрон ва Миср делегациялари Ироқда музокаралар олиб бормоқда ва яқин орада дипломатик муносабатларни тиклашга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда бугун, 14 май куни Эрон Мажлиси (парламенти) Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси Фада Ҳусайн Маликийга таяниб, “Mehr” агентлиги хабар берди.
“Ироқда Эрон ва Миср ўртасидаги музокаралар давом этмоқда, икки давлат ўртасидаги муносабатлар яқин келажакда қайта тикланади. Аввалига икки давлат элчихоналари очилади, шундан сўнг Эрон Президенти Иброҳим Раиси ва Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўртасида учрашув ташкил этилади”, деган Маликий.
Маълумот учун, Теҳрон ва Қоҳира ўртасидаги дипломатик алоқалар 1980 йилда Эрондаги Ислом инқилобидан сўнг, Миср тахтдан ағдарилган Эрон шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавийга бошпана бергани, шунингдек, Араб Республикаси Исроил билан тинчлик шартномасини имзолагани сабабли узилган. Мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш йўли фақат 2010 йилда бошланган, бироқ улар расман тикланмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитой воситачилигида Эрон Саудия Арабистони билан алоқаларни тиклаган, икки давлат пойтахтларида ваколатхоналар очилганди.
LiveБарчаси