“Opta” клубларнинг ЕЧЛда ғолиб бўлиш имкониятини баҳолади
Спорт
−
11 Февраль 5950 1 дақиқа
Жорий мавсумда “Ливерпуль” клубининг Европа Чемпионлар лигасида (ЕЧЛ) ғалаба қозониш эҳтимоли юқори. Бу ҳақда “Opta” статистик портали хабар берди.
Манбага кўра, “Ливерпуль” жамоасининг ғалаба қозониш учун энг юқори имкониятга эга – 24,6 фоиз. “Арсенал” чемпионлик учун навбатдаги фаворит бўлиб, ғалаба қозониш эҳтимоли 16,6 фоизни ташкил қилмоқда. Бу борада кучли учликка “Интер” киритилди, Милан шаҳри клубининг мусобақада чемпион бўлиш эҳтимоли 14,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланган “Реал” клубининг чемпионлик имконияти 4,4 фоиз кўрсатилган бўлса, 12 февралга ўтар кечаси Мадрид клуби билан тўқнашадиган “Манчестер Сити”нинг ғолиблик имконияти атиги 3,2 фоизга баҳоланган.
Маълумот учун, Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг илк ўйинлари 11 ва 12 февраль кунлари бўлиб ўтади. Жавоб ўйинлари 18 ва 19 февраль кунлари ўтказилади.
Live
Барчаси