Онаси айиқ қафасига улоқтирган қизалоқ интенсив терапия хонасига кўчирилди
Жамият
−
31 Январь 2022
9898Жорий йилнинг 28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида онаси томонидан айиқ қафасига улоқтириб юборилган 3 ёшли қизалоқ интенсив терапия хонасига кўчирилди. Бу ҳақда ҳайвонот боғи маъмурияти маълум қилди.
“Айни дамда қизалоқ интенсив терапия хонасида ва унинг ҳолати турғун деб баҳоланмоқда. Динамикада назорат кўриги ўтказилди. Қизалоқ келажакда ушбу ҳодиса асоратларидан азият чекмаслиги учун биз бор имкониятларни ишга соляпмиз”, деган даволовчи шифокор ва тиббиёт фанлари номзоди Собир Насимов.
Боғ маъмуриятининг таъкидлашича, қизалоқ ва унинг акасига Тошкент ҳайвонот боғига бир умр бепул кириш имконияти берилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида юз берган мудҳиш ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди. Соат тахминан 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида ўз қизини айиқ қафасига ташлаб юборган.
Айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлишган.
2018 йилда туғилган қизалоққа дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатади. Шундан сўнг тез ёрдам машинасида соат 13:30 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.
Ҳозирда ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15