Она боласига зулм қилаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент ИИББ унга изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда она ўз фарзандини уриб, унга зулм қилаётгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган. Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида видеода акс этган фуқароларнинг шахси аниқланган.

Маълум қилинишича, 35 ёшли Шаҳло Э. ва 45 ёшли Зайниддин Э. ажрашиш ёқасидаги оила ҳисобланади. Шаҳло Э. муқаддам хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларга мурожаат қилган ва унга ҳимоя ордери берилган. Шунингдек, эр-хотин ўзаро жанжали жараёнида 9 ёшли вояга етмаган фарзандидан фойдаланаётгани аниқланган.

“Видео 2020 йили тасвирга олинган, бир нечта видеотасвирлардан монтаж қилинган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан бола таҳсил оладиган мактаб ўқитувчилари билан ўтказилган суҳбат жараёнида, сўнгги вақтларда бола хулқидаги ўзгаришлар уларни ташвишга солаётгани маълум қилинган”, дейилади хабарда.

ИИББ маълумотига кўра, боланинг ота-онаси билан суҳбат ўтказилган. Боланинг ўзи билан психологлар ишламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ

Баҳолаганлар

3126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг