OMCT “Крокус”даги терактда гумонланувчиларни қийноқларга солинишини қоралади

Олам

image

Қийноқларга қарши Бутунжаҳон ташкилоти (OMCT) “Крокус Сити Ҳолл”даги терактда гумонланувчиларни ҳибсга олиш усуллари ва уларни Россия расмийлари томонидан қийноқларга солинишини қоралади. Бу ҳақда “Asia-Plus” нашри хабар берди.

Қайд этиш керак, ушбу муносабат Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотидан сўнг пайдо бўлди.

“22 март куни Москвада содир этилган терактни тергов қилишда Россия Федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларига ҳамда ҳуқуқий талабларга, айниқса, айбсизлик презумпцияси, ҳибсга олинганларга нисбатан қийноқлар ва шафқатсиз муомалаларни тақиқлашга амал қилиши керак", дейди Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин.

Адвокатларнинг фикрича, ҳибсга олиш вақтида Россия қонунчилиги ва халқаро конвенциялар бузилган ва Тожикистон ўз фуқароларининг хориждаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Москва вилоятидаги “Крокус Сити Ҳолл”нинг концерт залида бир гуруҳ қуролланган шахслар отишма бошлаган, кейин эса ўт қўйган. ИШИДнинг "Вилоят Хуросон" номли ячейкаси ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Россия расмийлари теракт ортида Украина турганини даъво қилмоқда.

24 март куни тўрт нафар асосий гумонланувчи (Далержон Мирзоев, Ражабализод Саидакрами Муродали, Шамсидин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзов)ни 22 майга қадар қамоқда сақлаш ҳақида суд қарори чиққанди. Кейинчалик Диловар ва Аминхон Исломовлар ҳамда уларнинг отаси Исроил Исломов 25 март куни, терактдан уч кун ўтиб ҳибсга олинган эди. Терговчиларнинг айтишича, Исломовлар дастлаб қўлга олинган 4 нафар гумонланувчига машина ва уй-жой билан ёрдам берган. Кейинчалик теракт иштирокчиларига квартирани ижарага берганликда айбланаётган Қирғизистонда туғилган Россия фуқароси Алишер Қосимов ҳам ҳибсга олинди. Апрель ойи бошида Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Москва, Екатеринбург ва Омск шаҳарларида “Крокус Сити Ҳолл”даги терактга алоқадорликда гумон қилинган яна уч нафар шахсни қўлга олди

Кейинчалик Москва вилоятидаги “Крокус” концерт залида содир бўлган теракт ишига алоқадор 2003 йилда Тожикистоннинг Парҳор шаҳрида туғилган Жумахон Бегижонович Қурбонов қўлга олинганди. Москванинг Басманний суди уни ҳам 22 майгача ҳибсга олди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг