Омборда икки ишчи гуручга тириклайин кўмилиб, ҳалок бўлди

Олам

image

Ҳиндистоннинг Тамилнаду штатидаги Сиваганга шаҳрида икки тегирмон ишчиси катта миқдордаги гуруч остида кўмилиб қолди. Бу ҳақда “United News of India” хабар берди.

Гуруч дон омборида ишлаётган 45 ёшли Мутхукумар ва 30 ёшли Кундан Кумарнинг устига тушган. Оқибатда ишчилар гуруч остида тириклайин кўмилиб қолган. Улар ушбу уюм остидан чиқа олмаган ва воқеа жойида вафот этган.

Ҳодиса жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар жасадларни олиб чиқиб, давлат шифохонасига жўнатган. Полиция тегирмон эгаси Гурусекар ва унинг ўғли Каннанни ҳибсга олган.

Бундай ҳолатлар ҳинд ишчилари билан кузатилиб туради. Аввалроқ Ҳиндистоннинг айнан шу – Тамилнаду штати Мадураи шаҳрида вайроналар остидан қутқарув операцияси чоғида ҳамкасблари тасодифан тириклайин кўмилиб қолган ишчининг бошини кесиб олгани хабар қилинган. Ишчилар ваҳимага тушиб, экскаватор ёрдамида жабрланувчини қазиб олишга ҳаракат қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Гуруч дон омбори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made