Сурхондарёдаги туманларнинг янги ҳокимлари эски лавозимларидан расман озод этилди

Жамият

image

Бугун, 31 январь куни Ҳукумат қарори билан Сурхондарё вилоятининг бир нечта туманлари ҳокимлари аввалги лавозимларидан озод этилди.

1. Баҳром Омонович Махматраемов

Масалан, Кинематография агентлиги бош директорининг ўринбосари Баҳром Омонович Махматраемов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан кетди. Аввалроқ у Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманига ҳоким этиб тайинланган эди.

Туманнинг янги ҳокими эски лавозимида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келаётган эди.
Баҳром Омонович Маҳматрайимов 1974 йил 7 июнда Денов туманида туғилган. 2000 йил Термиз давлат университети, 2006 йил Банк-молия академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги автотранспорт корхоналари менежери, солиқлар ва солиққа тортиш.
Шунингдек, у 1996-2021 йилларда Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Ҳисоб палатасида турли лавозимларда фаолият юритган.

2. Баҳодир Шотураевич Шукуров

Яқинда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманига ҳоким лавозимига тасдиқланган Баҳодир Шукуров ҳам Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Экологик назорат бўлими мудири лавозимидан озод этилди.

У бир йил давомида, яъни 2022 йилдан буён Вазирлар Маҳкамасининг Экологик назорат бўлими мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Баҳодир Шотураевич Шукуров 1973 йил 1 январда Бойсун туманида туғилган. 1995 йил Тошкент давлат университети, 2004 йил Тошкент давлат юридик институти, 2006 йил Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги физик, ҳуқуқшунос.
Б.Шукуров 1994-2022 йилларда Экология давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Олий Мажлис Сенатида турли лавозимларда фаолият юритган.

3. Шерзод Абдимуратович Ражабов

25 январь куни Сурхондарёнинг Қизириқ туманига ҳокимликка тасдиқланган Шерзод Ражабов ҳам билан Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосарлигидан кетди. У ушду лавозимда 2021 йилдан буён ишлаб келаётган эди.


Шерзод Ражабов 1984 йил 26 январда Қизириқ туманида туғилган. 2007 йил Термиз давлат университети, 2014 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи. Ш.Ражабов 2008-2021 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, “Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигида турли лавозимларда фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Бойсун Олтинсой Қизириқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг