“Олтин тўп” учун фаворитлар рейтинги янгиланди

Спорт

image

Англия терма жамоаси футболчиси Жуд Беллингем “Олтин тўп” учун асосий фаворит ҳисобланади. Бу ҳақда “Goal” хабар берди.

Бу борада Беллингем ўзининг “Реал”даги жамоадоши, бразилиялик Винисиус Жуниорни ортда қолдириб, асосий фаворитга айланди. Кучли учликни Килиан Мбаппе (“Реал”) якунлаб берди.

Кейинги ўринларни Родри (“Манчестер Сити”), Ҳарри Кейн (“Бавария”), Тони Кроос (“Реал”), Филипп Фоден (“Манчестер Сити”) ва Флориан Вирц (“Байер Леверкузен”) банд этди.

Маълумот учун, аргентиналик тўп устаси Лионель Месси “Олтин тўп”нинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Соврин 2010 йилдан 2016 йилга қадар Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ва “France football” нашри ҳамкорлигида топширилди. 2016 йилдан бошлаб эса “France football”нинг ўзи “Олтин тўп” ғолибларини аниқлаб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Олтин тўп Жуд Беллингем

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made