“Олтин тўп”нинг номуносиб ғолиблари: Роналду, Месси ва бошқалар...

Спорт 17893
image

Бугун, 29 ноябрь куни бутун дунё 2021 йилги “Олтин тўп” соҳибини билиб олади. Кимдир “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски кетма-кет икки йил тўпурар бўлгани учун мукофотни олиши кераклигини айтса (2020 йил Лева совринга асосий фаворити бўлган эди, бироқ “France football” маросимни бекор қилган), баъзилар Америка кубогида ғалаба қозонгани сабаб соврин Лионель Мессига топширилиши кераклигини таъкидламоқда.

Футбол тарихида шундай футболчилар борки, уларнинг “Олтин тўп”ни қўлга киритиши футбол мухлислари ва мутахассисларнинг норозиликларига сабаб бўлган.

Игорь Беланов – 1986

Диего Марадона 1986 йилда дунёнинг энг яхши футболчиси бўлган. Бироқ аргентиналик футболчи “Олтин тўп”ни қўлга кирита олмаган, чунки соврин ўша пайтда фақатгина европалик футболчиларга топширилар эди. Гари Линекер Жаҳон чемпионатининг “Олтин бутса”сини, “Динамо Киев” нинг украиналик ҳужумчиси Игорь Беланов эса Кубок эгалари кубогини қўлга киритган эди.

Луиш Фигу – 2000

2000 йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритиш Фигу учун шов-шув эмас эди. Чунки у “Барселона”дан кетиб, “Реал” сафига қўшилган эди. Португалиялик юлдуз янги аср бошида “Олтин тўп” учун курашда ўша йили Европа чемпионатини ютган Зинедин Зиданни ортда қолдирган эди. Қизиғи, кейинчалик Фигу ғолиб “Рома” сардори Франческо Тотти бўлиши кераклигини тан олган: “2000 йилда “Олтин тўп”ни “ўғирлаганим” учун узр сўрайман, сен бунга лойиқсан”, деган эди Фигу “Рим императори”га йўллаган мактубида.

Майкл Оуэн – 2001

2001 йилда “Олтин тўп”ни сўнгги марта инглиз футболчиси қўлга киритди, аммо унга саволлар кўп эди. Оуэн “Ливерпуль” билан биргаликда Англия кубоги ва UEFA кубогида ғолиб бўлди. Аммо чемпионатда учинчи ўринни эгаллади. Майклнинг ўзи эса 46 ўйинда 24 та гол уришга муваффақ бўлди.

Аммо ўша йили номзодлар ичида “Реал” футболчиси Рауль Гонсальес ҳам бор эди, у Ла Лига ва ЕЧЛнинг энг яхши тўпурари бўлган ҳамда FIFA талқинига кўра йилнинг энг яхши ўйинчиси , деб топилган эди. Балки UEFA Чемпионлар лигаси финалига чиқа олмагани Раулга бу совринни қўлга киритишга имкон бермагандир. 

Андрей Шевченко – 2004

Андрей Шевченконинг “Олтин тўп”ни қўлга киритишига кўплаб мутахассислар томонидан эътироз билдирилган. 2004 йилда Шевченко Италия чемпионлигини қўлга киритди ва 24 та гол уриб, мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлди. Аммо ўша йили португалиялик Деку ҳам “Олтин тўп”ли бўлиши мумкин эди, Чунки у “Порту” билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган ва миллий терма жамоаси билан Европа чемпионати финалига қадар етиб келган эди. Бундан ташқари, ўша йили FIFA версиясига кўра энг яхши футболчи совринини ютган Роналдиньо ҳам бор эди.

Фабио Каннаваро – 2006

Ҳимоячилар “Олтин тўп”ни қўлга кирита олмайди, деган фаразга италияликни кўпинча мисол қилиб келтиришади. Италия сардори 2006 йилда Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган холос, қўшимчасига жамоадоши Жанлуижи Буффон ҳам ундан кўра бу совринга муносиброқ бўлган. 

Лионель Месси – 2010

Ҳар қандай футбол ишқибозидан 2010 йилдаги энг ёрқин хотиралари ҳақида сўрангсангиз, катта эҳтимол билан “Испаниянинг Жаҳон чемпионлигини қўлга киритиши” деган жавобни эшитасиз. “Олтин тўп”ни “Фурия роха”нинг ярим ҳимоя жуфтлигидаги Андреас Иньеста ёки Хави олиши керак, деб ҳисоблашган. Аксига олиб, Лионель Месси иккинчи марта совринни қўлга киритган эди.

Бироқ, Уэсли Снейдер ҳам жаҳон чемпионатидан сўнг, мукофотга даъвогарлик қилган, у Голландиянинг финалга қадар етиб келишига катта ҳисса қўшган эди. Шунингдек, “Интер” билан олтин треблни (ЕЧЛ, Италия кубоги, А серия) қўлга киритди. Ярим ҳимоячи ҳатто якуний учликка ҳам кира олмагач, унинг фаолияти орқага қараб кета бошлади.

Криштиану Роналду – 2013

“Реал Мадрид” ҳужумчиси 2013 йилда феноменал ўйин кўрсатган. Бироқ Пеле конвертни очиб, унинг исмини ўқиганида, баҳс-мунозаралар юзага келганди. Португалиялик футболчи мавсум давомида 56 ўйинда 66 гол киритган бўлса-да. Бу иш баъзиларнинг наздида соврин “Бавария”нинг треблни забт этишида катта роль ўйнаган Франк Риберига топширилмаслиги учун етарли эмасдек туюлган. Франциялик якуний рўйхатда учинчи ўринни эгаллаган бўлса, Месси иккинчи ўриндан жой олганди.

Лука Модрич – 2018

Хорватияни ЖЧ-2018 финалига қадар олиб чиққан Модрич атрофида жуда кўп баҳс-мунозаралар айланади. Бундан ташқари, кўпчилик “Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси йиллар давомида жамоанинг энг яхши тўпурарлари қаторидан жой олмагани учун муносиб эътироф этилмаганига ишонишган. “Маэстро” 2018 йилда дунёнинг энг яхши футболчиси, деб топилганида Роналду-Месси эраси тугади, деб ишонилди. Роналду 2-ўринни эгаллаган бўлса, Месси атиги бешинчи поғонадан жой олди.

“France football” нашрига тегишли бўлган “Олтин тўп” топшириш маросими бугун, Тошкент вақти билан соат 00:30 да бошланади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 893
Рейтинг: 3
t
×