Олтин нархи яна рекорд даражада кўтарилди

Жамият

image

Бугун, 22 январь куни Ўзбекистонда ўлчовли олтин қуймаларнинг нархи янги рекорд кўрсаткични қайд этди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Банкка кўра, оғирлиги 5 грамм бўлган қуйма 9 млн 717 минг сўмга баҳоланмоқда.

Қуймаларнинг сотув нархлари қуйидагича:

  • 5 грамм – 9 млн 717 минг сўм;
  • 10 грамм – 19 млн 434 минг сўм;
  • 20 грамм – 38 млн 868 минг сўм;
  • 50 грамм – 97 млн 169 минг сўм;
  • 100 грамм – 194 млн 338 минг сўм.

Баъзи манбаларга кўра, олтин нархининг кескин ошишига АҚШнинг Гренландия бўйича талабларига доир ноаниқликлар ва глобал сиёсий вазият сабаб бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 январь куни Ўзбекистонда 5 грамм олтин нархи 9 млн 717 минг сўмни ташкил этганди.

 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Олтин Марказий бан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг