Олтин нархи тарихий рекордни янгилади
Бизнес
−
14 Январь 1096 1 дақиқа
Comex биржасида (Нью-Йорк товар биржасининг бўлинмаси) 2026 йил февраль ойида этказиб бериладиган олтин фьючерслари нархи тарихий юқори чўққини забт этиб, бир троя унцияси учун 4650 доллардан ошди.
Тошкент вақти билан бугун соат 17:59 ҳолатига кўра, қимматбаҳо металл нархи троя унцияси учун 4650,1 долларни ташкил этиб, 1,11 фоизга кўтарилди.
Тошкент вақти билан соат 18:15 га келиб, олтин нархининг ўсиши секинлашиб, бир унция учун 4641,3 долларга (0,92 фоизга ўсиш) етди.
Шу билан бирга, Comex биржасида 2026 йил март ойида етказиб бериладиган кумуш фьючерслари нархи бир унция учун 91,61 доллар (6,11 фоизга ўсиш) даражасида белгиланди ва яна тарихий юқори кўрсаткични қайд этди. Хусусан, Тошкент вақти билан соат 18:11 да кумуш нархи бир унция учун 92,195 долларгача кўтарилиб, 6,78 фоизга ўсди.