Олтин нархи тарихий максимумини янгилади

Олам

image

Comex биржасида олтин нархи савдолар ёпилишидан олдин 1,38 фоизга ошиб, унциясига 2013,7 долларга етди.

Шу тариқа қимматбаҳо металнинг нархи тарихий максимумини янгилади.

Олтин нархи йил бошидан бери ўсиб келяпти. Бунга пандемия ҳам ўз таъсирини кўрсатяпти. Умумий ҳисобда йил бошидан бери олтин 25 фоизга қимматлашди.

Ҳамма вақтларнинг энг ишончли валютаси бўлган олтин инқироз ва инфляциядан сақланишда яхши захира ҳисобланяпти.

Goldman Sachs таҳлилчилари олтин нархи 12 ой ичида 2300 долларга кўтарилишини прогноз қилишмоқда. Бунга АҚШда фоиз ставкалари пасаётгани ва олтинга талаб ошиши туртки бермоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг