Олтин нархи тарихий максимумини янгилади
Олам
−
05 Август 2020
9727Comex биржасида олтин нархи савдолар ёпилишидан олдин 1,38 фоизга ошиб, унциясига 2013,7 долларга етди.
Шу тариқа қимматбаҳо металнинг нархи тарихий максимумини янгилади.
Олтин нархи йил бошидан бери ўсиб келяпти. Бунга пандемия ҳам ўз таъсирини кўрсатяпти. Умумий ҳисобда йил бошидан бери олтин 25 фоизга қимматлашди.
Ҳамма вақтларнинг энг ишончли валютаси бўлган олтин инқироз ва инфляциядан сақланишда яхши захира ҳисобланяпти.
Goldman Sachs таҳлилчилари олтин нархи 12 ой ичида 2300 долларга кўтарилишини прогноз қилишмоқда. Бунга АҚШда фоиз ставкалари пасаётгани ва олтинга талаб ошиши туртки бермоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь