Олти ойда қанча ўзбекистонлик хорижлик билан турмуш қургани айтилди

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йил биринчи ярмида хорижий мамлакатларда доимий яшовчи фуқаролар билан 1,4 мингга яқин никоҳ рўйхатга олинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Статқўмга кўра, январь-июнь ойларида мамлакатда 108 918 та никоҳ қайд этилган. Улар 1362 таси хорижий мамлакатларда доимий яшовчи фуқаролар билан тузилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 326 тага камайган.

Аввалроқ, 2022 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистон бўйича 5 501 та қайд этилган никоҳларда келиннинг ёши куёвникига нисбатан катта бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

никоҳ

Баҳолаганлар

2853

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг